Оилаларда зўравонликка барҳам бериш муҳим вазифа
Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш миллат ва келажак пойдевори” мавзусида Узун туманининг олис ҳудудлардан ҳисобланган “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф уюштирилди.
Ташрифдан мақсад миллий ва диний қадриятлар асосида аҳоли ўртасида оилавий низолар, аёлларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, она ва туғиладиган бола саломатлигига таъсири тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.
Бир гуруҳ масъуллар мазкур маҳалладаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур хўжалик буюмлари, оилаларда китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида бадиий адабиётлардан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.
[gallery-4820]
Тадбир якунида ҳудуддаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА.