Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила ва хотин-қизлар маскани иш бошлади
16:02 / 2025-07-11

Марҳамат тумани Гулистон маҳалласида барпо этилган Оила ва хотин-қизлар маскани ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари Хафизахон Мамаризаева, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда Президентимиз ташаббуси билан юртимизда хотин-қизлар, хусусан, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўтган йил Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг туман, шаҳарларида “Оила ва хотин-қизлар маскан”ларини барпо этиш, фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берган эди.  

Ана шу топшириқ ижроси доирасида Марҳамат туманида ташкил этилган масканда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсад қилинган.  

Янги иш бошлаган Оила ва хотин-қизлар маскани туманда ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.  

Мазкур масканда хотин-қизлар учун ўқув курслари, маслаҳат марказлари фаолияти йўлга қўйилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари