Оила ва хотин-қизлар фаолияти ҳамда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги мавжуд Бош вазир ўринбосари штати негизида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги;
б) эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш ва уларни “Аёллар дафтари”га киритиш ваколатини “маҳалла еттилиги”га бериш орқали ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА