French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитасининг уч ойлик иш натижаси қандай?
14:50 / 2022-06-02

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Хотин-қизлар билан тизимли ишлашда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликнинг самарали механизми" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ва бошқалар хотин-қизлар масалаларига эътибор қаратиш ижтимоий соҳадаги ислоҳотларда устувор аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 март куни қабул қилган "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида"ги фармони мамлакатимизда аёлларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида туб бурилиш даври бошланганидан далолат беради.

Янги ташкил этилган тузилманинг иш фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қўмитанинг ҳудудий бошқарма, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, билим ва кўникмаларини шакллантириш учун 3 босқичли ўқув курслари ташкил этилди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш мақсадида 7 та бўлим, 17 та йўналиш, 138 та маълумотлар базасини ўз ичига олган Хотин-қизлар баланси шакллантирилди ва "Xotin-qizlar.uz" платформаси ишлаб чиқилди.

Шу кунга қадар 17 миллион 606 минг 838 нафар (100 фоиз) хотин-қизларнинг анкета-сўровномалаpи киpитилди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни давлатимиз раҳбари pаислигида "Эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чоpа-тадбиpлаpи тўғpисида" ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижpосини таъминлаш мақсадида 17 та вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилиб, Президент қаpоpи лойиҳаси тайёрланди.

208 та туман (шаҳаp)лаpда 17 та вазирлик ва идоралар масъулларидан ибоpат таркибда "Маҳаллалаpда ижтимоий хизматлаpни жорий қилиш штаби" ташкил қилинди.

Фаpғона вилояти мисолида маҳаллада ижтимоий хизматларнинг яхлит тизимини яpатиш мақсадида "Оила баланси" намунаси яратилди. Оила ва хотин-қизлар йўналишида 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чоpа-тадбиpлаpи тўғpисида"ги тегишли қаpоpи қабул қилиниб, ижpога йўналтирилди.

1 та лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида, 2 таси муҳокамада билдирилган таклифларни инобатга олиб, ҳуқуқий экспеpтизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига ҳамда 12 таси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шунингдек, қўмита томонидан 6 та тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, амалиётга йўналтирилди. Қўмита ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Узун туманида «Оналар учун яшил макон» акциясига старт берилди. Ўтказилган акция доирасида республиканинг 498 та ҳудудида “Оналар боғи” ташкил қилинди.

Хотин-қизларнинг интеллектуал мулк объектларига патент олишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолиятига инновацион ёндашувни жорий этиш мақсадида “INNOWOMENWEEK” ихтирочи хотин-қизларнинг ҳафталиги бутун мамлакатимизда юксак савияда ўтказилди.

Турли соҳаларда бошқарув салоҳиятига эга бўлган 24 минг 193 хотин-қизлардан кадрлар захираси яратилди. 3750 маҳаллада “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Юртимизнинг барча ҳудудларидаги Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари, Аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказлари фаолияти ўрганилиб, бунинг натижаси бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Оилавий қадриятларни тарғиб этиш ва шу орқали низоли оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришга оид ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” номли уч босқичдаги танловда 27 минг 802 та оила вакиллари қамраб олинди. Халқаро оила куни муносабати билан май ойида ўтказилган маърифий ойлик доирасида 30 мингдан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. 13 минг 469 нафар фуқароларга реабилитация воситалари тарқатилди. 11 минг 503 оила чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 1543 жанжалли оила яраштирилди.

Хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси билан биргаликда “Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичида 644 минг 8 49 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди.

Бугунги кунда 644 минг 849 нафар хотин-қизларга “индивидуал дастурлар” тўлдирилди ҳамда 208 та туман (шаҳар) “Йўл харита”лар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тасдиқланди. 20 май ҳолатига кўра, уларнирнг 38 минг 534 нафарига ёрдам кўрсатилди. Айтиш жоизки, бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Матбуот анжуманида қўмита фаолиятига оид саволлраг батафсил жавоб қайтарилди.

Н.Усмонова,

ЎзА мухбири