Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади
11:10 / 2022-03-07

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

–Зукко ва билимдон хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқиш ва иштиёқини ошириш мақсадида, биз бир қанча муҳим чора-тадбирлар белгиладик. 

Жумладан, келгуси ўқув йилидан бошлаб:

магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун, ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;

докторантура йўналишида хотин-қизлар учун  ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Бу ишларни тизимли равишда ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади. Ушбу жамият мамлакатимизда ва хорижда илм-фан соҳасида юксак ютуқларга эришаётган олима аёлларимизни жипслаштириб, уларнинг ақл-заковат нури ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши учун ўзига хос парвоз майдонига айланади,– деди Президент.

Заҳматкаш олималарнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, улар учун ҳар жиҳатдан қулай шароит яратиш мақсадида “Олима аёллар жамияти”га ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди. 

Умуман олганда, юқорида айтилган барча мақсадларга жорий ва келгуси йил учун 1,8 триллион сўм йўналтирилиши белгиланган.

ЎзА