Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила томорқасида ноёб цитрус мевалар парваришланмоқда
16:01 / 2024-09-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ҳам ўзининг ҳаётбахш самараларини бермоқда.

“Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хайрулло Мақсумов оилалар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, доимий даромад манбаи билан таъминлашга қаратилган амалий ҳаракатлар туфайли банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, хонадон томорқасидаги 2 сотих, маҳалладаги бўш майдоннинг 4 сотих ерида иссиқхона барпо этди. 

[gallery-19167]

Яқинда банкдан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиш орқали фаолият кўламини янада кенгайтиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, “Хазина” оилавий корхонаси ташкил этилиб, иссиқхоналарда ноёб цитрус мевалар парваришланмоқда. Ҳозирда 3 хил навдаги банан, киви кўчатлари баравж ривожланган. Банан навлари орасида Мексикада ўсувчи тури ҳам бўлиб, у маҳаллий иқлим шароитига осон мослашмоқда. Шунингдек, Туркиядан олиб келинган 3 турдаги папайя ҳосилга кирди. 

Маълумки, Папайя 2,5-3 метргача ўсиб, икки йилда ҳосилга киради. Унинг меваси худди қовун таъми мазасини беради ҳамда битта меваси бир килограммгача тош босади. Бундан кўринадики, омилкорни мўмай даромад кутмоқда.

Айни пайтда хонадон соҳиби араб анорини олиб келиб, ундан маҳаллий шароитда мўл ҳосил олиш ҳамда киви, банан етиштиришда кўчатчилик тармоғини ривожлантириш мақсадида изланишлар олиб бормоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА