Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила – тарбия бешиги
15:34 / 2025-07-15

Ватанга муҳаббат, фидойилик ва шукроналик инсон қалбида аввал оила муҳитида шаклланади. Болаликдан берилган тарбия, ота-она намунаси, қадриятларга садоқат бунинг асосий пойдеворидир. Шу боис ҳар бир фуқаро, аввало, оилада юксак ватанпарварлик руҳида тарбия топса, жамият мустаҳкам, келажак порлоқ бўлади.

Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Ватанпарварлик, фидойилик ва шукроналик оиладан бошланади” шиори остида ўтказилган тадбирда ҳам ушбу қадриятларга алоҳида урғу берилгани бежиз эмас.  

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов иштирок этди.  

Дастлаб давра суҳбати аввалида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан амалга оширилган ишлар юзасидан видеоролик намойиш этилди. Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларидан “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар ўзларининг ибратли ҳаётларидан ҳикоялар айтиб берди.  

Тадбирда гвардиячи қизлар томонидан жанговар ўқув кўргазмали чиқишлар, меҳнат ярмаркаси, китоб ярмаркаси миллий ҳунармандлик намуналари кўргазмаси намойиш этилди. 

Шунингдек, Миллий гвардия Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби томонидан оилалар ва болажонлар учун отларда сайр ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари учун бу учрашув нафақат маънавий янгиланиш, балки шахсий масъулиятни янада чуқур ҳис қилишга туртки бўлди. Бундай тадбирлар ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада мустаҳкамлайди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА