Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила синовларда мустаҳкамланади
17:31 / 2025-08-11

Бухоро вилояти Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи Мухлиса Ботированинг турмуш ўртоғи автоҳалокат сабаб жазони ижро этиш муассасасига тушиб қолди. Икки фарзанд билан кун кечириш унга нафақат руҳий зарба, балки оиланинг моддий аҳволига ҳам оғир таъсир кўрсатди.

Маҳалла ижтимоий ходими оиланинг аҳволини ўрганиб, зарур ёрдамларни кўрсатишга киришди. Биринчи навбатда хонадоннинг таъмирга муҳтожлиги инобатга олиниб, ҳомийлар кўмагида у тўлиқ таъмирланди. Мухлиса опа чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Орадан вақт ўтиб, турмуш ўртоғи жазони ўтаб чиқиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишга жойлаштирилди. Ҳозирда эса Мухлиса опага ногиронлик гуруҳи тайинлаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган кўмак Мухлиса опанинг ҳаётга бўлган ишончини тиклашга, оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.