Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила мустаҳкамлиги жамият ривожига ҳисса қўшади
17:58 / 2025-07-10

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси, Судьялар олий кенгаши ва Тошкент вилоят судлари ҳамкорлигида жойларда нотинч оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзандлар тарбиясига бағишланган амалий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Оққўрғон туманида масъуллар томонидан нотинч оилалар ва судга ажралиш масаласида мурожаат қилган эр-хотинлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот ташкил этилди. Унда нотинч оила вакиллари билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, олтита оилани яраштиришга эришилди. Шунингдек, яна бешта оила туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўрганиш учун бириктирилиб, улар билан профилактик ишлар олиб бориш белгилаб олинди. 

Қуйи Чирчиқ туманида ўтказилган мулоқотда ҳам мавжуд муаммолар ўртага ташланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, туман ФХДЁ бўлимида ўтган олти ой мобайнида 79 та ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилди. Шундан айримлари суд қарорларига ва ўзаро розилик билан бўлган. 

Тадбирда ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги, айрим эр ва хотиннинг бир-бири, фарзандлари, жамият олдидаги бурч ва мажбуриятларини билмаслиги, никоҳнинг муқаддаслигини англамаслиги ҳам оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келмоқда. Муҳими, оилалардаги келишмовчиликка сабаб бўлаётган баъзи ҳолатлар жуда жиддий экани туфайли бу масалаларга юзаки ёндашиш салбий оқибатларга олиб келиши таъкидланди. 

А.Мусаев, ЎзА.