Оила концептининг лингвомаданий таҳлили
Фархад Фахриддинович УСМАНОВ доцент Филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Андижон давлат университети Андижон, Ўзбекистон ufarhod001@gmail.com
Аннотация
Мақолада ҳозирги давр лингвомаданиятшунослигининг асосий вазифаларидан бири бўлган тил бирликлари орқали миллатнинг қадриятлари тизимига ойдинлик киритиш ҳақида сўз юритилади. Хусусан, оила концептининг қадрият даражасида экани далилланиб, ўзбек менталлигида оила тўғрисидаги стереотиплар аниқлаштирилади. Шу мақсадда ўзбек тилининг паремиологик фонди материаллари ва ассоциатив тажриба усулларидан фойдаланилган бўлиб, тажриба иштирокчилари томонидан берилган ассоциацияларда миллий ўзига хосликни бўрттириб кўрсатиш мақсадида рус тилидаги шундай ассоциациялар билан солиштирилган.
Таянч сўзлар: концепт, қадрият, оила, ассоциация, ассоциатив тажриба, ассоциатив майдон, стереотип.