Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила институтида 15 номдаги услубий қўлланма ва рисолалар тақдимоти ўтказилди
18:49 / 2022-05-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтида оила институти муаммолари бўйича нашр этилган услубий қўлланма ва рисолалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари, институт директори Нодира Эгамбердиева кейинги йилларда мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини кучайтириш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар хусусида алоҳида тўхталди.

[gallery-7032]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 апрелдаги мажлис баённомасига кўра, 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” ғояси остида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш режаси тасдиқланган. Мазкур вазифаларни амалда бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури белгиланган бўлиб, унинг тегишли бандида Оила институти муаммолари бўйича нашр этилган методик қўлланмалар, рисолалар тақдимотини ўтказиш назарда тутилган.

Бугунги тадбирда институт илмий ходимлари ва соҳа мутахассислари ҳамкорлигида нашр эттирилган “Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли фаолиятини ташкил этиш”, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш”, “Оила – ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоийлашувида мустаҳкам кўприк” сингари 15 номдаги услубий қўлланмалар, илмий-оммабоп рисолалар, монографиялар ҳамда брошюралар тақдим этилди.

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА.