Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила эзгу ва хайрли ишлар бешиги
20:56 / 2023-05-15

Андижон давлат тиббиёт институтида “Кексалар маслаҳати – оила мустаҳкамлигининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро оила кунига бағишланиб ўтказилган давра суҳбатида  институт профессор-ўқитувчилари, тюьторлари, талабалари, ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Давра суҳбатида сўз олган институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Сарварбек Салоҳиддинов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими қошидаги “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши бўлим мудири Насибахон Юлчибоева томонидан оила жамиятнинг муҳим бўғини, ҳар бир инсон учун энг муқаддас гўша ва тарбия маскани эканлиги таъкидланиб, оиланинг ўзига хос жиҳатлари, қадриятлари хусусида атрофлича сўз юритилди.  

[gallery-11877]

Ибратли оила соҳиби сифатида эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонган, катта ҳаётий тажрибага эга меҳнат фахрийлари Иброҳимжон Ахмедов, Турсинбой Бердираҳматов, Андижон шаҳар бош отинойиси Азизахон Зияева оилада салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, қайнона-келин муносабатлари қандай бўлиши лозимлиги, шунингдек, ёш оилалар вакиллари ҳамда оила қуриш арафасида турган йигит-қизларга оиланинг муқаддаслиги, оила ҳар бир аъзосининг бурчи ва масъулияти, фарзанд тарбиясида оиладаги тотувлик, барқарор муҳитнинг муҳимлиги ҳақида гапирди.

Тадбирда иштирок этган меҳнат фахрийлари тарбия маскани, барча эзгу ва хайрли ишларга бешик бўладиган оилани мустаҳкамлаш, бошқариш, фарзандлар тарбияси юзасидан талаба ёшларга ҳаётий мисоллар асосида кенг тушунча ва  маслаҳатлар берди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА