Оила даромадига ҳисса қўшмоқда
Бухоро вилояти Жондор туман Дарвеш маҳалласида яшовчи Шаҳзод Нарзиев болаликдан ногирон бўлганлиги сабаб, махсус ортопедик оёқ кийимдан фойдаланади.
“Маҳалла еттилиги” хонадонларни ўрганиш чоғида Шаҳзод билан учрашиб, унинг оилавий шароити билан яқиндан танишди. Ижтимоий ходим томонидан “Кейс-менежмент” асосида Шаҳзоднинг мурожаати таҳлил қилинди ва ижтимоий хизматлар режаси бўйича унга янги махсус ортопедик пойабзал ҳамда қўл ҳассаси берилди. Шунингдек, унинг қизиқишлари инобатга олиниб, маҳалла ҳудудидан сартарошхона очиш учун жой ажратилиб, сартарошхона фаолияти учун зарур асбоб-анжомлар олиб берилди.
Ҳозирда, Шаҳзод сартарошхонада фаолият юритиб, оиласига даромад олиб келмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.