Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади
19:50 / 2023-08-30

Бухорода Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” ғоясини ўзида мужассам этган “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси, бандлиги, тадбиркорлиги, саломатлигини асраш, қизларга эътибор, таълимни ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаол аёллар салмоғи ошиб бораётгани, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, меҳнатлари муносиб рағбат топаётгани, спорт, саньат, фан-таълим каби соҳаларда эришилаётган ютуқларни эътироф этди. Дилларда шукроналик ҳисси билан Ватан, оила, тинчлик қадрини мадҳ этди.

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила институтини ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ишларида фаоллиги учун бир гуруҳ “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари ва фаол аёллар бошқарманинг ташаккурномалари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши томонидан тақдим этилган совғалар билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА