Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила – бахт қўрғони
13:20 / 2023-05-12

Бухоро вилояти Шофиркон туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбир туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлинмаси, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамкорлигида ўтказилди.

–Танлов мамлакатимизда миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда “Фаровон оила сари” ғоясини ҳаётга татбиқ этишда оилаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган, – дейди туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Т. Йўдошева. – Шунингдек, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятни ошириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик, меҳнатеварлик руҳида тарбиялашдир.  

[gallery-11847]

–Оила бу меҳр ва бахт қўрғони, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон тумани бўлинмаси раҳбари Д. Ғаффорова. – Президентимиз айтганидек: “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур”. Мазкур танлов ҳам мустаҳкам оилаларнинг ибрат йўлини ёшларга тушунтириш, уларнинг оилавий қадриятларини мустаҳкамлашда яратган тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.    

Танловда иштирокчилар барча босқичларда учта шарт асосида юз балли тизимда баҳоланди. “Бу менинг оилам” мавзусидаги электрон оилавий фотоальбомлар тақдим этилди. Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида иштирокчи оилалар ўзларининг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, касб-кори, севимли машғулоти, ўзаро оилавий муносабатлар, оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирувчи уч дақиқалик маънавий-маърифий видеороликни тақдим этди.  

Ғолибларга танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.  

 

Зариф КОМИЛОВ,  

ЎзА