Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳанги юракга туташ қўшиқ
17:41 / 2020-12-10

1992 йил 10 декабрь санаси мамлакатимиз давлатчилиги ва қонунчилиги тарихидаги аҳамиятли сана ҳисобланади.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, унга эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.

Бугун мадҳиямизнинг ҳаётбахш садолари расмий ташрифлар чоғида, мамлакатимизга келган хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамлари билан йирик халқаро анжуманларда, спорт мусобақалари очилишида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган пайтида баланд янграб –Ўзбекистон давлатининг жаҳонда ўз ўрни ва нуфузига эга эканлигини исботламоқда.

Ҳар сафар мадҳиямизни тинглар эканмиз, унинг мусиқасида миллийлик руҳи ва улуғворликнинг кучли эканлигини ҳис этамиз.

Жарангдорлик эса ҳар доим қалбимизда шу ватанга бўлган меҳр туйғуларини ошириб, унинг равнақи учун ўз ҳиссамизни қўшишга илоҳий куч ато этади.

Мадҳиямиздаги ҳар бир бетакрор сўзда халқимизнинг истиқлолни кўлга киритиш йўлидаги орзу-умидлари, ўз келажагига бўлган мустаҳкам ишончи, бағрикенглиги-ю, меҳмондўстлиги, илм-фанни эгаллашга интилувчанлиги ўз аксини топганлигини англаш қийин эмас.

Ҳар бир инсон боласи энг дастлаб эшитган қўшиғи она алласи бўлса, ўндан кейин эсимизни таниб ёд олган Она ва Ватан ҳақидаги қўшиқларимиз доимо қалбимиз тўрида муҳрланиб, бизнинг ҳар кунги улуғ ва хайрли савоб ишларимизга қанот бўлиб хизмат қилади.

Мана шундай бетакрор ва муқаддас қўшиқ бу – Давлатимиз мадҳиясидир.

Тилагимиз ватанимиз мадҳияси жаҳонаро баралла янграйверсин, тинчлигимизга кўз тегмасин, мадҳиямизни ўз қалбига муҳрлаган ҳар бир ватандошимиз соғ-омон бўлсин.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

ЎзА