French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангаронда янги лойиҳалар
16:27 / 2024-05-28

Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 10 январдаги “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Оҳангарон туманида “Eltech Industrial” технопарки ташкил этилган. Унга ажратилган 138 гектарлик ҳудудда янги лойиҳаларнинг қурилиш ишлари давом этмоқда.  

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан мазкур технопаркда навбатдаги қурилиш ишларига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда уюшма масъуллари, соҳа мутахассислари, туман фаоллари қатнашди. “UET Steel” компанияси томонидан ташкил этилаётган янги корхонада электр узатиш линиялари учун металл конструкция ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа қиймати 15 миллион долларга тенг. Уни амалга ошириш натижасида 60 та янги иш ўрни яратилади. Йиллик қуввати эса 40 минг тоннани ташкил этади. Лойиҳа 2025 йилда ишга туширилади.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда “Eltech Industrial” технопарки аъзолари учун бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилган бўлиб, янги ҳудудда қулай бизнес муҳитини яратишга ёрдам берилмоқда. Хусусан, бу ерда умумий қиймати 249 миллион долларлик 16 та лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этмоқда. Бунга қўшимча равишда мис хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагида бўлган тадбиркорлар сони тобора ортган.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири