English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангаронда Хитой тажрибаси бўйича яшил энергия лойиҳаси амалга оширилади
18:47 / 2024-06-20

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳудуд делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Меҳмонларни Ухан шаҳри маъмурияти вакиллари тантанали кутиб олди. 

Томонлар ўзаро мулоқот давомида бир қатор йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш борасида келишиб олди. Хусусан, Қурилиш ва энергетика соҳасида Хитой хусусий секторида етакчи бўлган, бу йўналишда 40 йиллик тажрибага эга “Baibuting. ltd” компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади. 

Қиймати дастлабки босқичда 200 миллион, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳада қуёш, шамол ва гидро энергетикаси ишлаб чиқариш назарда тутилган.

Учрашув давомида компания раҳбари Мао Ёнг Ҳонг мазкур йирик лойиҳа ҳақида фикр билдириб, уни амалга оширишда Хитойнинг 10 дан ортиқ бошқа компаниялари ҳам қатнашишини таъкидлади. Лойиҳани бошлаш учун Оҳангарон туманидан 2 минг 600 гектар ер майдони танлаб олинган. У 2 ГВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида Хитой капитали иштирокида 722 та корхона фаолият юритмоқда.

Делегация аъзоларининг амалий ташрифи давом этади. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири