Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
12:14 / 2023-08-12

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. Абдуллаев Абдурасул Неъматович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Муҳиддинов Эркин Мадорбекович Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.  

Э. Муҳиддинов 1976 йил Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йил Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаб (ИДЕАС-ЖЕТРО, Япония) ларини тамомлаган.  

Тайинловга қадар Э.Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.  

ЎзА.