French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангарон туманида катта миқдордаги пиротехника воситалари ушланди
11:48 / 2020-11-10

Ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактика ишларига қарамасдан ҳалигача пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш, сотиш ҳолатлари, афсуски, учраб турибди.

Тошкент вилоятида ҳам бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 01-00 ларда Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари ,сержант Ж.Абдураҳмонов ва сафдор Я.Тошев томонидан “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили тўхтатилади.

Автомобиль ва унинг салонини кўздан кечириш давомида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона (мушаклар) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилди. Қоунбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳудудий ИИБ юборилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА