Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангарон шаҳрида ҳар бир маҳалла идорасига янги компьютер жамланмаси тарқатилди
14:03 / 2020-12-05

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида бўлиб, маҳалла раислари ва шаҳар фуқаролари билан учрашди.

 Унда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.    

 Жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.  Шу туфайли аҳоли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш борасида жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

 Тадбирда фуқаролар йиғинларининг моддий техника таъминотини яхшилаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири иштирокида шаҳардаги 21 та МФЙнинг ҳар бирига замонавий компьютер жамланмаси ва рангли принтерлар тақдим этилди.  

 Мақсад маҳалла раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари билан онлайн ҳамкорлигидаги ишларига кўмаклашишдир.  

 - Ушбу техникаларга жуда эҳтиёжимиз бор эди, - дейди “Бахт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Соҳиба Дадаева.  - Идорамизда компютерларнинг етишмаслиги  мутахассисларимизни ишлашига қийинчилик бўларди. Энди бу масалалар ижобий ечим топди. Шаҳар ҳокимлиги ҳар бир маҳалла идорасига интернет тармоғини ҳам тортиб, онлайн алоқани таъминлаш чораларини ҳам кўрадиган бўлди. Биз бундан жуда мамнунмиз.    

 А. Мусаев, ЎзА