Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳак ишлаб чиқариш цехи 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган
12:17 / 2023-11-30

Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

"Ўзэнергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи R.Y. га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз тармоққа ноқонуний равишда уланган. Ушбу ҳолат туфайли давлат манфаатларига 1 миллиард сўм зарар етказилган.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА