Бухоро вилояти Ромитан тумани ички ишлар ходимлари икки ҳолатда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятни фош этди.
Туман ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат остига олиш” тадбири давомида 1980 йилда туғилган фуқаро шартли харидор сифатида юборилган шахсга 3 миллион 300 минг сўм эвазига 12 грамм атрофидаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотиш вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, унинг уйидан 44,25 грамм мазкур модда аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. Шунингдек, тезкор тадбир давомида 1965 йилда туғилган бошқа бир фуқаронинг яшаш хонадони ва ёрдамчи биноларида 93,12 грамм оғирликдаги “марихуана” моддаси сақланаётганлиги аниқланган.
Mазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273 ва 276-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.