Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўғрининг режаси амалга ошмади
14:32 / 2023-07-14

Номаълум шахс Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Шарқ маҳалласи Ю.Ҳамадоний кўчасида турган Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Ёшлик маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқарога тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинанинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, салонидан 12.800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг Дегрезон маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро Б.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди.  

Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА