Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўғрилар қўлга олинди
10:49 / 2022-12-27

Ғиждувонда вояга етмаган шахслар савдо дўконини ўмарган. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлиши жорий йилнинг 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи А.Д га тегишли бўлган Дегрезон маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний тарзда киради. Савдо дўкони ичидан жами 15 миллион 100 минг сўм нақд пулларни ва баҳоси 10 миллион сўм бўлган 4 дона телефон аппаратини ўғирлаб, жабрланувчига 25 миллион 100 минг сўмлик моддий зарар етказиб ҳодиса жойидан яширинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Буктарой маҳалласида яшовчи, 3 нафар вояга етмаган шахслар содир қилганлиги аниқланган.  

Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА