Ўғри талаба экан
Бухоро Давлат университети талабаси ўғрилик қилиб қўлга тушди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ғиждувон тумани Aрмечан маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб яшаш хонадонида бўлган шкаф ичидан тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи 2004 туғилган Бухоро Давлат университетининг 1-босқич талабаси содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА