Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огоҳлик ва ҳушёрликка чорлов
15:22 / 2025-11-06

Жорий йилнинг 30 ноябрига қадар республикамизда “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси” ойлиги ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик муносабати билан Наманганда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан олий ўқув юртлари талабаларининг ижара турар жойларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. 

Наманган давлат педагогика институтида Наманган ҳарбий прокурори, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, Наманган шаҳар ҳокими томонидан институт проректорлари, тютерлар ва тадбирга жалб этилган шахсий таркиб ҳамда дахлдор ташкилотлар ходимларига ижара яшаш жойларини ўрганишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқнома берилди. Мазкур жараёнлар бир вақтнинг ўзида Наманган давлат техника университетининг Янги Наманган ва Давлатобод туманида жойлашган филиалларида ҳам давом этди. 

– Тадбирда асосан, талабалар турар жойларида яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумида иситиш тизими, ошхоналар ҳамда ювиниш хоналарини иситиш тармоқлари ўрганилиб, бир қатор камчиликлар аниқланди. Айримлари эса ўз ўрнида бартараф этилиб, турар жойлар эгаларига қолган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш, ис гази ва ботулизм касалликларининг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш берилди, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими, майор Қаҳрамон Сатторов. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.