Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огоҳлик – давр талаби
10:32 / 2023-09-13

Бухоро давлат университетида экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини фош этувчи “Огоҳлик давр талаби, экстремизм ва миссионерлик даҳшатли офат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақдим этилган “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш қилинди. Шунингдек, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан “Биз ёшлар терроризм ва экстремизмга қаршимиз” шиори остида фотокўргазма ташкиллаштирилди.

Давра суҳбатида диний идора мутасаддилари, шу соҳага тегишли бўлган масъуллар ва талаба ёшлар иштирок этди. Тинчлик, осойишталик, фаровон кунларимизга шукроналик ҳиссида яшаш, ёшлар ўртасида диний экстремизм, радикализм ғояларининг олдини олиш каби мавзуларда мулоқот олиб борилди.

Мулоқот жараёнида ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани, уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг асосий объектига айланиши олдини олиш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини яна бир бор ошириш зарурлиги таъкидланди.

Худди шундай тадбир Ғиждувон туманидаги “Усто Шоди Азизов” номидаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди. 
Тадбирда Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ж.Элов, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси республика бошқаруви раиси И. Латиповлар ўз маърузалари билан қатнашди. 

Зариф Комилов, 
ЎзА мухбири