Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огоҳ бўлинг, хавфли ўйинчоқ: ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин
17:00 / 2021-03-16

“Ўзстандарт” агентлиги ёш оналарга жиддий таҳдидли “Пластик ўйинчоқ”дан огоҳ бўлишга чақиради.

Маҳсулот номи: "Music Lollipop"

Русуми: HUANGER

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Бўғилиш

Тавсифи: Батареяда ишлайдиган lollipop-ширинлиги кўринишидаги ўйинчоқ.

Хавфли жиҳати: Ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти EN 71-1 талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Блистер ойначали картон қути

Хабарнома Польшада тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.

 “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати