Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Огоҳ бўлинг, фирибгар!” номли тарғибот тадбири ўтказилди
12:06 / 2026-02-26

Нукус Инновацион технологиялар университетида аҳоли ўртасида фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш, уларнинг турлари ва содир этилиш усуллари ҳақида тушунтириш бериш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Огоҳ бўлинг, фирибгар!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ғуломжон Султанов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Тўрешова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси мутахассиси, капитан Шуҳрат Узақбергенов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги шўъба мудири Нурия Бердиниязова сўзга чиқиб, иштирокчиларга бугунги кунда кенг тарқалаётган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Сўзга чиққанлар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган кибер фирибгарлик, банк карталари билан боғлиқ жиноятлар, шахсий маълумотларни қўлга киритиш орқали амалга оширилаётган ноқонуний ҳаракатлар ҳамда уларнинг олдини олиш чоралари юзасидан муҳим тушунтиришлар берди. Шунингдек, фуқароларни ҳушёрликка чақириш, турли шубҳали қўнғироқлар ва хабарларга ишонмаслик, номаълум ҳаволаларни очмаслик ҳамда шахсий ва молиявий маълумотларни бегоналарга бермаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.