Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огоҳсен, демак ғолибсан! (ОНЛАЙН)
11:34 / 2020-01-06

Ҳарбийлар ҳаёти қизиқ ва жуда тез. Ҳозиргина сафга йиғилиб турганлар, қисқа фурсатда амалий машқларни бошлаб юборишар экан.


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ БИР КУНИ...

Ҳарбийлар ҳаёти қизиқ ва жуда тез. Ҳозиргина сафга йиғилиб турганлар, қисқа фурсатда амалий машқларни бошлаб юборишар экан.

Ҳозиргина парашютдан сакраб қайтган қаҳрамонимиз сержант Жамолиддин Қосимов ​ҳам тезлик билан синфхонада дарс ўтишни бошлади. 

“Давр биздан ҳар сонияда огоҳлик, атроф воқеликка нисбатан теран нигоҳ ила яшашни тақозо этади. Аслида ҳам бугунги ахборот асрида тезкор хабар алмашув, айниқса, ҳарбийлар учун ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги ҳаммага маълум”.

Биз тизимни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур эгаллаган мутахассислар тайёрлаш ишлари эътиборда эканидан қувондик.

Дарс жараёнига халал бермаслик учун Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва унга кўра қонунга киритилган ўзгаришлар билан танишамиз.

Қайд этиш керакки, ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида бир қатор янгиликлар амалга оширилди.
Мисол учун, муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар таркиби лавозимларида ўтаётган олий маълумотли шахслар, шунингдек, офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – муддатли ҳарбий хизмат муддати ўн икки ой қилиб белгиланди. Бу билан олий маълумотга эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни резервга бўшатиш натижасида лавозимларнинг уч ой давомида бўш (вакант) қолиши ҳолатларига барҳам берилди.

Чақирув март-апрель ойларида ўтказилиши белгиланди. Бу даврнинг қиш мавсумидан баҳорга ўтказилиши натижасида чақирув ва йиғин пунктлари хоналарини иситишга сарфланадиган сарф-харажатлар тежалиб, узоқ (тоғли) ҳудудларда яшовчиларнинг чақирув ва йиғин пунктларига ўз вақтида тўлиқ етиб келиш имконияти яратилди.

Мерган бўлиш учун қандай тайёргарлик ва кўникмалар керак? Ҳарбийларга психолог қандай ёрдам беради? бу каби саволга жавоб излаётган бўлсангиз сайтимизни кузатиб боринг.