English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўғирланган қувурлар савдо дўконидан топилди
15:00 / 2021-07-05

Газлида «Учқир» конидан табиий газ ва машъала қувурлари ўғирлангани аниқланди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Учқир» конидан табиий газ ва машъала қувурлари ўғирлаб кетилди.  

 «Учқир» конидаги 214-сонли табиий газ қудуғининг «узел задавка» қисмида ҳамда машъала (факел) қувурларини ўғирлангани аниқлангач, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув ишлари амалга оширилди.  

 Ҳамкорликда олиб борилган тадбир натижасида қувурлар шу ҳудудда жойлашган савдо дўконидан топилган.  

 Савдо дўкони эгалари ушбу қувурлар гўёки қарз эвазига олиб келиб берилгани ва келтирганларнинг шахси номаълум эканини билдирган.  

 Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Учқир» конидаги 214-сонли қудуқдан ўғирлаб кетилган қувурларнинг жами узунлиги 170 метрни ташкил қилади.  

 Ҳолат юзасидан аниқланган ашёвий далиллар ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.  

 

 

 

 

 

ЎзА