Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир юк автомобиллари ҳаракатида вазн ва ҳажм меъёрлари назоратга олинди
14:43 / 2026-01-17

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўлими томонидан юк автомашиналарининг белгиланган вазн ҳамда ҳажм параметрларига амал қилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳудудида автомобиль йўллари тармоғини сақлаш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида белгиланган вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида халқаро аҳамиятга эга А–373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг Хўжаобод тумани ҳудудида юк автомобилларининг оғирлигини назорат қилувчи мобил тарози ўрнатилди.

Ўтказилаётган назорат тадбирларида йирик ва оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг белгиланган вазн ва ҳажм меъёрларига мослиги ҳамда уларнинг тегишли рухсатномаларга эга эканлиги, ҳаракат хавфсизлиги талабларига амал қилиши атрофлича ўрганилмоқда. 

Ўрганишлар давомида белгиланган меъёрлардан ортиқча юк ортиб олган юк автомашиналари эгаларига амалдаги тартиблар доирасида чоралар кўрилмоқда. 

Ушбу текширувлар автомобиль йўлларининг сақланишини таъминлаш, йўл қопламаларига етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА