Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир тан жароҳати етказиш жинояти жамоатчилик муҳокамасида
08:53 / 2021-05-31

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Улфатбиби маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган умутаълим мактаби ўқитувчиси фуқаро Э.А. жорий йилнинг 25 май куни соат 21:00 ларда маҳалладоши 1993 йилда туғилган фуқаро Я.С. билан жанжаллашиб қолади.

Уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб фуқаро Я.С. нинг чап қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Ҳодисада жабрланган фуқаро Я.С. зудлик билан туман тиббиёт бўлимига қарашли тез тиббий ёрдам марказида олиб келинади. Фуқарога кечиктириб бўлмас муолажалар қилинган ва ҳозирги кунда даволаш ишлари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолат бўйича Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева билан биргаликда, туман ҳокими Муроджон Умаров, ИИОФМБ бошлиғи, 4-сон ички ишлар бўлими масъуллари ва бошқа тааллуқли идоралар мутасаддилари иштирокида Улфатбиби маҳалласи раиси ва унинг ўринбосарлари, ушбу маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда мазкур оғир жиноятни муҳокама қилишди.

Жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, ушбу маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, профилактик тадбирлар жойига чиқиб ўрганилиб, муҳокама жараёнида маҳалла мутасаддилари ва ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспекторининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлари ва уларнинг натижадорлиги юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида мазкур маҳаллалар мутасаддилари, профилактика инспектори ва туман халқ таълими бўлими, маҳалладаги умумтаълим мактабининг ҳамкорликдаги ишлари етарли эмас деб топилди. Йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар раҳбарлари, айниқса туман халқ таълими бўлими ва маҳалла мутасаддилари қаттиқ огоҳлантирилди.

Муҳокама якунида бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида чора-тадбирлар белгилаш, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” иш тартибини янада жадаллаштириш, бунда аниқ йўналишларни белгилаб олган ҳолда ишлаш лозимилигини таъкидлади. “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими бўйича кенг кўламли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасида сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар ҳамда маҳалла масъулларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Бунда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, айниқса маҳалла фаолларини кенг жалб этиш лозимлиги таъкидланди.

Мазкур жиноятни туманда ва қолаверса вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган умумтаълим мактаблари, коллеж, техникумлар ва олий таълим муассасаларининг меҳнат жамоалари ўртасида кенг муҳокама қилиш борасида ҳам алоҳида топшириқлар берилди. Ижроси алоҳида назоратга олинди.

Зариф Комилов, ЎзА