Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир касалликка чалинган болаларга алоҳида эътибор қаратилади
10:07 / 2021-06-01

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди мунтазам равишда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда. Жорий йилги тадбирларда ҳам «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйи тарбияланувчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига саховат кўрсатилмоқда.

– Бу йилги хайрия тадбирларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз, – дейди фонд республика бошқаруви раиси Д.Усманов. – Давлатимиз раҳбарининг Республика ихтисослашган гемотология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифидан сўнг оғир касалликка чалинган болаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз кераклигини англадик. Шу боис жорий йилда биринчи навбатда, оғир хасталикдан азият чекаётган болаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилмоқда. Шунингдек, кам таъминланган оила фарзандлари ҳолидан хабар олиш, уйида ётиб даволанаётган ногирон болаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш каби вазифалар ҳам эътиборимиздан четда қолмайди.

Таъкидлаш керак, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилаётган хайрия тадбирлари 4 июнга қадар давом этади.

 

«Маҳалла» фонди матбуот хизмати