Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади
10:55 / 2021-10-04

Эртага Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини 9 нафар атлет ҳимоя қилади. Хусусан, мусобақада Ашрафхон Абдужамилов, Ҳусинбой Матрасулов, Қудратбек Салимжонов, Диёрбек Эрматов ва Қурбонмурод Намозов ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда, қизлар ўртасида эса Озода Ҳожиева, Севинч Комилова, Нигора Сувонова ҳамда Мадина Жўраева супага чиқади.

Ёш спортчиларимиз дунё биринчилигида Нурилло Тоғаев ва Жўра Зоиров қўл остида баҳсларга киришади. Ушбу чемпионат ёш атлетларимиз учун келгуси йили бўлиб ўтадиган мусобақалар олдидан муносиб тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Чемпионат 12 октябрга қадар давом этади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА