Оғир атлетикачиларимиз Грузияда куч синашди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби ва рекордчиси Кахи Кахиашвили соврини учун ўтказилган “Кахи кубоги–2025” очиқ турнирида ўзбекистонлик 2 нафар оғир атлетикачи иштирок этди.
Дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи оғир атлетикачилар, жумладан Олимпия ўйинлари совриндорлари, жаҳон ва Европа чемпионлари Юсуф Генc, Гор Минасян каби машҳур спортчилар билан кечган қизғин мусобақалар давомида терма жамоамиз аъзоларидан Диёрбек Одилов даст кўтаришда 108 кг., силтаб кўтаришда эса 145 кг. оғирликни бўйсундириб, икки кураш натижасига кўра, 253 кило кўрсаткични қайд этди. Ёш спортчимиз Оғабек Нафасов даст кўтаришда 107 кг., силтаб кўтаришда 129 кг. тошни бўйсундириб, умумий ҳисобда 236 кг. оғирликни забт этди.

Мазкур халқаро мусобақа спортчиларимиз учун олдинда кутилаётган йирик беллашувларга тайёргарлик вазифасини ўтади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА