Оғир атлетикачиларимиз Эронда ҳарбийлар ўртасидаги турнирда қатнашмоқда
Бугун, 1 ноябрь куни Эронда ҳарбий спортчилар ўртасида “1st Military Weightlifting Challenge” халқаро турнири бошланади.
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари, дунё рекордларини ўрнатган маҳоратли оғир атлетикачилар қатнашадиган мазкур турнир баҳслари яккалик ва жамоавий тарзда ташкил этилади.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси илк бор жаҳон ва Олимпия чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Руслан Нуриддинов мураббийлигида ғолиблик учун кураш олиб боради.
6 ноябрга қадар давом этадиган ҳарбий спортчилар ўртасидаги мусобақада ғолиб ва совриндорларга махсус совринлар ва “Fair Play” кубоги топширилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА