Эронда ҳарбий спортчилар ўртасида ўтаётган “1st Weighlifting challange” халқаро турнирининг илк кунида мамлакатимиз оғир атлетикачилари 8 та медалга эга чиқди.

Истеъдодли ёш полвонимиз Асилбек -60 кг. вазн тоифасида шоҳсупанинг учунчи поғонасидан жой олди. Асилбек силтаб кўтаришда 131, 137 ҳамда 142 кг. оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтарди ҳамда иккикураш якунига кўра, 248 кг. оғирликни забт этиб, 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, -71 ва -79 кг вазн тоифаларида баҳс олиб борган терма жамоамиз аъзолари Ҳусинбой Матрасулов ҳамда Абдулазиз Алимжонов муваффақиятга эришди.
Ҳусинбой Матрасулов даст кўтариш машқида 150 кг. натижа билан олтин, силтаб кўтаришда эса 172 кг. натижа билан кумуш медаль соҳиби бўлди. Икки курашдаги 322 килограмм кўрсаткич кумуш медални тақдим этди.

Абдулазиз Алимжонов ҳам ўз иштирокини муваффақиятли якунлади. У даст кўтаришда 150 кг. билан бронза, силтаб кўтаришда эса 192 кг. натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Икки кураш якунида қайд этилган 342 кг. натижа эса унга яна бир кумуш медални тақдим этди.
Халқаро турнир мусобақалари 6 ноябрга қадар давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА