Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз Доҳа турнирида муваффақиятли қатнашмоқда
11:15 / 2025-12-22

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирининг ортда қолган икки кунлик баҳслари сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишга муваффақ бўлди.

30 дан ошиқ давлатнинг оғир атлетикачилари иштирок этаётган турнирнинг илк кунида -48 килограмм вазн тоифасида даст ва силтаб кўтариш баҳсларида супага кўтарилган ёш спортчимиз Муниса Одилова кумуш медалларга сазовор бўлди. Умумий ҳисобда 143 кг. оғирликни ўзига бўйсундирган Муниса икки кураш якунига кўра ҳам яна бир кумуш медалга эга чиқди.

Халқаро турнирнинг кеча поёнига етган иккинчи кунги баҳсларида икки йиллик танаффусдан кейин катта спортга қайтган Адҳамжон Эргашевнинг кетма-кет иккинчи мусобақада муваффақиятга эришгани эътиборли бўлди.

Чинакам иродасини намойиш этган А.Эргашев -65 килограммли спортчилар орасида даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш якунига кўра, учта бронза медални қўлга киритди.

Ушбу вазн тоифасида олтин медаль Шимолий Корея терма жамоаси аъзоси Ким Ҳёк Сонгга, кумуш медаль Саудия Арабистони вакили Сераж Абдулраҳим Ал Салеемга насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабрга қадар давом этадиган мазкур турнирда 9 нафар оғир атлетикачимиз ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА