Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида қатнашмоқда
10:35 / 2025-12-19

Бугун, 19 декабрь куни эрта тонгда мамлакатимиз оғир атлетикачилари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтадиган “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирига йўл олди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида мамлакатимизнинг 9 нафар оғир атлетикачиси ўз вазн тоифаларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

“10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида тажрибали оғир атлетикачиларимиз Адҳамжон Эргашев, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Нигора Сувоновалар билан бир қаторда ёш спортчиларимиз Муниса Одилова, Машҳура Рустамова, Абдулазиз Алимжонов, Амир Абдуллаев Доҳа баҳсларида ўз омадини синовдан ўтказади.

Бугун кун давомида Доҳа мусобақалари олдидан техник қўмита йиғилиши, вазн ўлчаш тадбирлари ташкил этилса, эртадан мусобақаларга старт берилади.

Турнир 27 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА