Шу кунларда мамлакатимиз оғир атлетикачилари жорий йилнинг 6-13 апрель кунлари Чирчиқ шаҳрида катталар ва U20 ёш тоифаси бўйича ташкил этиладиган Ўзбекистон чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Куни кеча ана шундай саралаш мусобақалари Хоразм ва Тошкент вилоятларида якунига етди.

Хоразмдаги беллашувларда 130 нафар, Тошкент вилоятидаги саралаш баҳсларида 120 нафар оғир атлетикачи мамлакат чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.

– Йилнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳар бир спортчининг орзуси. Ҳудудларда ўтаётган саралаш мусобақалари чемпионат қатнашчиларини саралашда муҳим босқич ҳисобланади. Иккита вилоятда саралашлар якунланган бўлса, бошқа ҳудудларда саралаш беллашувлари режа асосида ўтказилмоқда, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бош котиби Олим Маҳмудов.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионати доирасида қўшни мамлакатларнинг энг маҳоратли оғир атлетикачилари ҳамда ҳамюртларимиз иштирокида “Uzbekistan open” халқаро турнири бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА