English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: жаҳон чемпионатининг илк медали қўлга киритилди
10:29 / 2021-10-07

Бугун 7 октябрь куни эрта тонгдан Саудия Арабистонидан хушхабар келди.

Ушбу мамлакатнинг Жидда шаҳрида ўсмирлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида умидли спортчимиз Ҳусинбой Матрасулов халқаро спорт майдонидаги илк медалини қўлга киритди.

Муросасиз баҳслар натижасига кўра, Х. Матрасулов бронза медалига мушарраф бўлди.

Хабар берганимиздек, жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини 9 нафар оғир атлетикачимиз ҳимоя қилмоқда.

Ҳозир Жидда шаҳрида бевосита мусобақаларни кузатиб бораётган Ўзбекистон оғир атлетика федерация раисининг ўринбосари Шахрулла Маҳмудовнинг телефон орқали билдиришича, халқаро миқёсдаги ушбу нуфузли мусобақада биринчи марта иштирок этаётган ёш полвонларимиздан Матрасуловнинг муваффақиятга эришиши 12 октябргача давом этадиган чемпионатда қолган спортчиларимизга ҳам шижоат бағишлайди.

Саудия Арабистони спорт майдонларида ўғил болалар ўртасидаги курашларда Қудратбек Салимжонов, Ашрафхон Абдужамилов, Диёрбек Эрматов ва Қурбонмурод Намозов иштирок этаётган бўлса, Озода Ҳожиева, Севинч Комилова, Нигора Сувонова ҳамда Мадина Жўраева қизлар ўртасидаги баҳсларда қатнашмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА