English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Спортчиларимизнинг ғалабали одими давом этмоқда
17:06 / 2022-07-20

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида давом этаётган қитъа чемпионатининг икки куни, яъни 19-20 июль кунлари Ўзбекистон спортчиларига бағишланди.

Боиси, кеча иқтидорли спортчимиз Диёрбек Рўзметов 61 кг вазн тоифасида олтин медалга мушарраф бўлиб, чемпионат қаҳрамонига айланди. Ўсмир-қизлар баҳсида 55 кг.да Лайлохон Полвоннозирова даст кўтаришда 70 кг билан кумуш медалга, силтаб кўтаришда 91 кг, икки кураш бўйича эса 161 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 20 июнь куни Жамила Панфилова Осиё чемпионатидаги навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди. У 55 кг вазнда даст кўтариш машқида 85 кг тошни бўйсундириб олтин медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида 98 кг вазни ўзига бўйсундира олди. Ҳамюртимиз икки кураш натижасига кўра, кумуш медални қўлга киритди. Ушбу вазнда икки кураш натижасига биноан 184 килограмм натижа билан таиландлик Ёдсарн Поициан ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Яна бир спортчимиз Диёрбек Эрматов  287 кг натижа билан терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди.

Даст кўтариш машқида у 129,  134 ва 137 кг тошни кўтариб, қозоғистонлик ва таиландлик рақибларини ортда қолдирди. Олтин медалга сазовор бўлди.  

Силтаб кўтариш машқини ҳамюртимиз 146 кг билан бошлади, иккинчи уринишда 150 кг вазнни осонлик билан ўзига бўйсундирган Диёрбекка учинчи уринишида 154 кг тошда бироз омад етишмади.

Бугун чемпионатнинг кечки дастурида Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси 67 кг) каби вакилларимиз ўз ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боради.

Т.Рўзиев, ЎзА