Оғир атлетика: Шарофиддин Амриддинов 2 та олтин медалга сазовор бўлди
Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилётган жаҳон чемпионатида спортчиларимиз дастлабки олтин медални қўлга киритди.
Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бироз аввал ёшлар (эркаклар) ўртасида -102 килограмм вазн тоифасида силтаб кўтариш машқи якунига етди. Унда ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов якуний 204 килограмм натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Шу билан бирга Ш.Амриддинов иккикурашда ҳам ғолибликни қўлга киритиб, катта олтин медалга ҳам эга чиқди.
Оғир атлетика бўйича U-20 жаҳон чемпионати
Йигитлар, -102 килограамм:
1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 372 (168+204) килограмм
2. Петрос Петросян (Арманистон) – 363 (161+202) килограмм
3. Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) – 361 (168+193) килограмм.
Бироз олдин ҳамюртимиз даст кўтариш кўтариш машқида 168 килограмм натижа билан кумуш медални қўлга киритган эди.
ЎзА