Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Қитъа чемпионатидаги медалларимиз сони 18 тага етди
13:28 / 2023-08-01

Хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг умидли ёш оғир атлетикачилари Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муносиб натижаларни қайд этмоқда.

Кеча ўтказилган баҳслар якунида ёш спортчиларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу эса терма жамоамиз аъзоларининг умумий медаллар сонини 18 тага етишини таъминлади. Шундан 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза медали.  

Бугун, 1 август куни қитъа чемпионатида қизлар 59 килограмм вазндаги басҳларда медаллар учун кураш олиб боради. Унда терма жамоамиз аъзоларидан Людмила Элефтериади ва Маржона Абдумуталова ўз чиқишларини амалга оширади.  

Эслатиб ўтамиз, 30 та давлатнинг 300 нафарга яқин спортчилари иштирок этаётган қитъа чемпионати 5 августга қадар давом этади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА