Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Олимпия ва жаҳон чемпионлари Хивада
14:25 / 2022-03-14

Бугун, 14 март куни мамлакатимизнинг энг кучли оғир атлетикачилари Хивада жам бўлди.

Улар орасида Рио Олимпиадаси ғолиби Руслан Нурудинов, Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев шунингдек, ёшлар, ўсмирлар ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигига эришган Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Кумуш Файзуллаева каби ўнлаб истеъдодли спортчилар бор. 

Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган мусобақа дастурига мувофиқ, бугун кун мобайнида спортчиларни рўйхатдан ўтказиш, ҳакамлар йиғилиши каби тадбирлар ўтказилади. 

Эртадан эса ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилади. Эслатиб ўтамиз, 15-18 март кунлари ўсмирлар, 19-21 март кунлари эса катталар ўртасида мамлакат чемпионати беллашувлари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, чемпионат кунлари Хоразм вилоятидаги бир қатор спорт мактабларида, жамоаларда, маҳаллаларда олимпия ва жаҳон чемпионлари билан давра суҳбатлари, мастер-класс машғулотлари ташкил этилади. 


Т.Рўзиев, ЎзА