Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Олимпия чемпионлари Туркияга йўл олди
13:09 / 2022-05-14

Хабар берганимиздек, мамлакатимиз спортчилари учун жорий йилнинг энг нуфузли комплекс мусобақаларидан бири Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинлари ҳисобланади.

Дунёдаги 60 дан зиёд давлат спортчилари қатнашиши кутилаётган мазкур ўйинларга эътибор бу йил ҳар қачонгидан ҳам баланд. 

Жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли 2022 йил ўтиши кутилган Ханчжоу-2022, талабаларнинг бутунжаҳон Универсиада мусобақалари қолдирилиши, ёшлар ўртасидаги қитъа ўйинларининг бекор бўлиши Ислом бирдамлик ўйинларини асосий эътибор марказига олиб чиқди. 

Натижада терма жамоаларнинг тайёргарлик машғулотларида ўзгариш руй бермаган бўлса-да, уларнинг ҳаракатланиш, табиий иқлимларга мослашиш тактикаси янгиланди.

Бугун, 14 май куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар спортчидан иборат таркиби Ислом бирдамлик ўйинларига ҳозирлик кўриш учун Туркияга йўл олганлиги ҳам шундан. 

– Ўқув-машғулот йиғини учун айнан Тукияни танлаганимизнинг сабаби ўйинлар ўтадиган мамлакат табиатига спортчиларни мослаш ва  улардаги кўникмаларни янада яхшилашга қаратилган. Анталия шаҳрида ўтадиган машғулотларга Олимпия ўйинлари ғолиблари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев, жаҳон ва қитъа чемпионати совриндорлари Достон Ёқубов, Адҳам Эргашев, Турсуной Жабборова каби етакчи спортчилар билан бир қаторда Хусинбой  Матрасулов, Қурбонмурод Номозов, Хожиакбар Олимов, Жамила Панфилова каби умидли ёшларни таклиф қилганмиз. Ҳар бир вазнда 2-3 нафардан номзод бор. Йиғин 9 июнгача давом этади, – дейди терма жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоев. 

Т.Рўзиев, ЎзА