Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: Нигора Абдуллаева жаҳон чемпионати совриндори
11:33 / 2024-09-22

Шу кунларда Испаниянинг Леон шаҳрида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Дунёнинг энг маҳоратли спортчи ёшлари иштирок этаётган жаҳон чемпионатида юртимиз ёш оғир атлетикачилари ҳам муносиб натижаларга эришмоқда.

Жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасида -59 килограмм вазн тоифасининг “А” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб борган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 93 кило, силтаб кўтаришда 115 кило, икки кураш натижасига кўра, 208 килограмм кўрсаткичга эришди. Бу эса истеъдодли ёш оғир атлетикачимизнинг силтаб кўтаришда кумуш ва икки курашда бронза медалига эга чиқишини таъминлади.

Ўғил болалар ўртасида -67 килограммда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Рўзметов даст кўтаришда 135 кило билан кучлилар орасида 4-, силтаб кўтаришда 160 килограмм билан 6- ва икки курашда 295 килограмм натижа билан 5-ўриндан жой олди.

Бугун, 22 сентябрь куни жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Ҳасанбой Матрасулов -73 килограммдаги курашларда ўз омадини синаб кўради.

Чемпионат мусобақалари 27 сентябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА