Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика мусобақалар тақвим режаси эълон қилинди
11:30 / 2022-02-03

Жорий йилги спорт мавсуми ҳам бошланмоқда.

 Турли спорт турлари бўйича мамлакат ва халқаро мусобақалар тақвим режаси ҳам эълон қилинмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан 2022 йилда атлетлар учун оғир атлетика бўйича миллий ва халқаро мусобакалар тақвим режаси эълон қилинди. 

Режага кўра, оғир атлетика бўйича мамлакатимиз миқёсида 8 мусобақа – 7 та турли ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионати ва 1 та Ўзбекистон кубоги ўтказилади. Халқаро миқёсида эса 3 та ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида 1 та Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, Халқаро бирдамлик чемпионатида атлетлар иштирок этади.  
 
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 15-25 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.  

 
ЎзА